Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилишга ажратилган 75 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган – Бош прокурор
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида республикадаги турли соҳаларда кузатилган талон-торож ҳолатлари бўйича ахборот берди.
Фото: senat.uz
Унга кўра, қурилишга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида 75 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланган. Натижада 300 нафар айбдор шахс жазога тортилган.
«Инвестиция дастурига киритилган 1379та қурилиш лойиҳаси қайта экспертизадан ўтказилиб, 1 трлн сўм бюджет маблағи иқтисод қилиниши таъминланди», – дея Бош прокурорнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, бюджет муассасаларида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ажратишда ҳам кўплаб қонунбузарликлар аниқланган.
«Республикадаги 1275та муассасада ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари учун ажратилган бюджет маблағининг 3 млрд сўмдан ортиғи талон-торож қилинган. Зарарни ундириш ва айбдорларни жазолаш бўйича чоралар кўрилди.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида республика бўйича 300 нафардан зиёд вояга етмаганлар учун жавобгар шахсларнинг йўқлиги маълум бўлди, уларга васий ва ҳомий тайинлаш бўйича керакли чоралар кўрилди», деди Ниғматилла Йўлдошев.
Қурилиш соҳасидаги коррупция: давлат қандай чоралар кўрмоқчи? — Шерзод Ҳидоятов билан суҳбат
Мавзуга оид
13:01 / 15.01.2025
Бешёғоч бозорининг ўрнида 9 қаватдан баланд бино қуриш Тошкент бош режасига зид — Қурилиш вазирлиги
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
18:41 / 16.08.2024