Ўзбекистон | 09:07 / 12.05.2020
107224
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин - «Ўзгидромет»

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Мавзуга оид