Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда вирус юқтирганлар сони 700дан ошди, ЖССТ мамлакатни янада оғир ҳолатга тайёр бўлишга чақирмоқда
Мамлакатда яна икки киши коронавирусдан вафот этгани тасдиқланди ва жами қурбонлар сони 23 нафарга етди.
Тожикистонда охирги бир кун давомида яна 68 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб «Азия-Плюс» хабар берган.
Эндиликда Тожикистонда вирус юқтирганлар сони 729 нафарга етди.
Сўнгги бир кун давомида яна икки киши вирус сабаб ҳалок бўлган ва жами ўлим ҳолатлари сони 23тани ташкил этмоқда.
Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистонни янада оғир ҳолатларга тайёр туришга чақирган.
«Тожикистон касаллик одамлар орасида тарқалиш босқичига ўтди. Касаллик юқтирганлар динамикаси уларнинг сони ҳар икки-уч кунда икки бараварга кўпаяётганини кўрсатади. Тожикистонда коронавирус тарқалишининг янада ёмонроқ сценарийсига тайёр туриш вақти келди.
Барча кўчаларни хлорли сув билан ювиш шарт эмас. Оддий гигиена қоидаларига, масалан чиқиндини вақтида чиқариб ташлашга амал қилиш кифоя», дейилади ЖССТ иштирокида ўтказилган онлайн-брифингда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус кириб келгани илк марта 29 апрель куни эълон қилинганди.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам сифатида тиббий контейнерлар ва шифокорлар гуруҳини юборганди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024