Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия аэропортларида 1 июндан бошлаб барча йўловчилар коронавирусга текширилади
Маълумотларга кўра, Туркия «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширмоқда.
Туркияда 1 июндан бошлаб хориждан келаётган барча чет элликлар ва мамлакат фуқаролари аэропортларда коронавирусга тест топшириши мажбурий бўлади. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсойга таяниб Airport Haber хабар қилди.
Вазирнинг қайд этишича, коронавирусга тест паспорт назоратидан аввал ўтказилади. Йўловчилар тўпланишининг олдини олиш мақсадида таҳлил олиш 2-3 дақиқадан ортиқ вақтни олмайди. Тест натижалари 5-6 соатдан сўнг чиқади. Агарда туристда коронавирус аниқланса, у меҳмонхона хонасида изоляцияга олинади.
Маълумотларга кўра, Туркия «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширмоқда. 2020 йил ёз мавсумидан амал қилишни бошлайдиган дастур туризм соҳаси вакиллари ва мамлакатга келадиган меҳмонларнинг саломатлигини асраш, уларни ташиш, яшаш шароитлари хавфсизлиги бўйича кенг кўламдаги чораларни ўз ичига олади.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Довуд Гази Бенли дастур юзасидан Kun.uz`га қўшимча маълумот берди.
«Худо хоҳласа, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади ва ўзбекистонликлар туризм, савдо ёки бошқа мақсадларда Туркияга ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Туризм соҳаси тикланаётган бўлса-да, барча меҳмонхоналар ҳам очилмайди. Фақат юқорида таъкидланган сертификатга эга субъектларгина фаолият кўрсатишига рухсат берилади», – деди Довуд Гази Бенли
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025