Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қалбаки долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган валютафуруш ўзини сувга ташлади
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар ҳақида Kun.uz`га маълумот берди.
Қўнғиротда жуда кўп миқдордаги мол-мулкни ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «И.» МЧЖ таъсисчиси А.И. туман ҳокимияти балансида бўлган қурилиши тугалланмаган умумий қиймати 390,6 млн сўм бўлган меҳмонхона биносини 705,0 млн сўм инвестиция киритиш, 550 ўринга мўлжалланган таълим марказини ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини олган ҳолда «ноль» қийматда харид қилиб, амалда шартнома шартларини бажармасдан, сохта тадбиркорлик, яъни корхона уставида кўрсатилган фаолиятни амалга оширмасдан ушбу бинони бузиб, қурилиш материалларини ўз шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, жуда кўп миқдордаги мол-мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Элликқалъада коллеж биносини таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди
Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Элликқалъа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи мансабдор шахслари, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишиб тумандаги «Э.С.Қ.» МЧЖ томонидан коллеж биносида таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлишига қарамасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, 59,6 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хўжаободда фермердан 10 000 доллар ундирмоқчи бўлган кадастр ходими ушланди
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармасига Хўжаобод туманида фаолият юритувчи «Д-А.» фермер хўжалиги раҳбари У.Р.дан мурожаат келиб тушган.
У.Р. ўз мурожаатида туман «Ер-мулк кадастри давлат корхонаси» мутахассиси Ж.И. фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 гектар ер майдонини унинг турмуш ўртоғи Д.А.нинг номига боғдорчилик йўналишида фаолият юритиш учун қарори чиқартириб бериш эвазига 15.04.2020 йилда 1 000 АҚШ доллари олиб, яна 9 000 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Департамент ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хўжаобод туман «Ер-мулк кадастри давлат корхонаси» мутахассиси Ж.И. фермер хўжалиги дала шийпонида мурожаат муаллифи У.Р.дан талаб қилган 9 000 АҚШ долларидан 7 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан туман Ж.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олтинкўлда қалбаки долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган валютафуруш ўзини сувга ташлади
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.М.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 6 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, Олтинкўл туманидаги «Майрамхон» канали ёнида фуқаро Ж.М.га қалбаки 7 900 АҚШ долларини бериб, қолган 2 100 АҚШ долларини бошқа чўнтагидан олаётган вақтида тадбир ўтказилаётганини сезиб қолиб, воқеа жойидан яшириниш мақсадида «Майрамхон» каналига ўзини ташлаб, қочмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Б.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент туманида иккита хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларидаги талон-торожлик фош этилди
Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «О.Коммуналчи» ҳамда «К.Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари собиқ раҳбари Ш.А. ва ҳисобчиси Э.Г.лар, 2018-2019 йиллар давомида ушбу ширкатлар аъзоларидан коммунал тўловлари учун йиғилган 113,8 млн сўм маблағларни банк ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ш.А. ва Э.Г.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:42 / 26.05.2025