Туркияда оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларига озиқ-овқат масаласида ёрдам берилади
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган оғир ҳолатдаги ўзбекистонликларга ёрдам бериш мақсадида хайрли ишга қўл урмоқда.
Маълум қилинишича, элчихона расмийлари Туркиянинг деярли барча ҳудудларида шохобчаларига эга BİM озиқ-овқат дўконларининг раҳбарлари билан музокаралар ўтказган. Натижада барча БİМ шохобчаларида қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари карталарини сотиб олишга эришилган.
Ушбу озиқ-овқат талонлари айни пайтда Туркияда бўлиб турган ва шароити оғир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тарқатилмоқда.
Карталарни олиш учун бевосита элчихонага мурожаат қилиш мумкин.
Элчихона манзили: Sancak Mah., 549 Sokak, № 3, Yıldız - Çankaya, Ankara
Телефон: +90-312-441-38-71.
Элчихона пойтахт Анқарадан бошқа шаҳарларда яшаётган ўзбекистонликларга ҳам озиқ-овқат талонларини етказиб бериш чорасини кўрмоқда. Хусусан, Туркияда кўп тармоққа эга почта фирмалари билан шартномалар тузилган бўлиб, ушбу талонлар телефон ёки электрон манзил орқали мурожаат қилган фуқароларга тақдим этилган маълумот асосида ушбу талонлар етказиб берилади.
Туркиянинг Анқарадан бошқа шаҳарларида яшаётган Ўзбекистон фуқаролари озиқ-овқат сотиб олиш имконини берувчи талон масаласида қуйидаги контактлар орқали мурожаат қилиши мумкин:
Телефон: +90-312-441-38-71
Электрон почта: uzbekistanemb@gmail.com
Kun.uz Анқарадаги Ўзбекистон элчихонасидан олган маълумотга кўра, ҳозирга қадар киши бошига 100 лиралик қийматдаги карталар бериб келинмоқда. Карта эгалари маълум вақтдан сўнг, бу маблағга харид қилган озиқ-овқатлари тугагач, қайтадан мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёки касалликка чалинган фуқаролар ҳам элчихонага мурожаат қилишса, уларга қўшимча ёрдам ажратилади. Яъни даволаниш пули ёки операция харажатлари тўлаб берилиши ммумкин.
Вазиятни инобатга олган ҳолда, элчихонага ҳақиқатан ҳам этиёжманд, шароити оғир бўлган фуқароларимиз мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00
-
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
Жаҳон | 22:55
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
Мавзуга оид

11:01 / 10.03.2025
Туркия Курдистон ишчилар партияси тарафдорларини қуролларини ташлашга чақирди

14:11 / 08.03.2025
Венгрияда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширади

20:52 / 05.03.2025
Иттифоқчилик нима? Ўзбекистоннинг иттифоқчилари кимлар ва яна кимлар бўлиши мумкин?

17:31 / 03.03.2025