Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2570та хонадон яроқсиз, 1781тасига қисман зарар етган. Аҳолининг Сардоба тошқинидан кўрган зарарлари очиқланди
“Сардоба” сув омборидаги тошқин натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқ олтин туманларидаги 10та маҳалла фуқаролар йиғини (25та аҳоли пункти), дастлабки маълумотларга асосан, 4351та хонадон зарар кўрган. Хонадонлардан 2570таси яроқсиз ҳолга келган, 1781тасига қисман зарар етган.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълумотларига кўра, техноген офат оқибатида аҳолининг жами 10,860та ҳужжати йўқотилган бўлиб, уларнинг 3970таси фуқаролик паспорти ва 2840таси туғилганлик ҳақида гувоҳномалардир. Бугунги кунга қадар, жами 834 нафар фуқаронинг биометрик паспортлари, 574та туғилганлик ва 4та ўлим ҳақидаги, 220та никоҳ гувоҳномалари тикланган.
Маълум қилинишича, талафот кўрган 13,383та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банклардан кредит қарздорликлари қайтарилиши ҳамда муддатларининг узайтирилиши қайта кўриб чиқилади. Уларга тааллуқли жами 655 млрд сўм миқдоридаги кредитнинг 186,2 млрд сўмини қайтариш муддати 6 ойгача узайтирилди.
Зарар кўрган ҳудуддаги 5549 нафар пенсионернинг 3,9 млрд сўм миқдоридаги пенсия маблағлари нақд пул шаклида тўлиқ етказиб берилиши таъминланди.
Тошқин натижасида 549 гектар аҳоли томорқа экин майдонлари зарарланган. Экиш имконияти мавжуд майдонларга 1 млн дона сабзавот кўчатларини экиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 80 гектар томорқа майдонлари экилди.
Шунингдек, тошқин натижасида уй ҳайвонларига етказилган зарар ҳажми ҳам аниқланган. Унга кўра, 31,719та уй ҳайвонлари йўқолган бўлиб, уларнинг 13,685таси йирик ва майда шохли қорамол, отлар, 17,752таси парранда ва 282таси бошқа ҳайвонлардир. Тирик ҳолда топилган 5160та йирик ва майда шохли қорамол, отларнинг 5143таси ўз эгаларига қайтарилган, эгаси аниқланмаган 17та жонивор сақловга олинган.

Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022