Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг 12та аҳоли пунктида электр таъминоти тўлиқ тикланди
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг 12та аҳоли пунктида электр таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар 3 дона подстанция, 92 дона трансформатор пункти ва 273,0 км электр узатиш тармоқларида (4 963 та электр устунлар) таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ ишга туширилди.
Натижада, 7 987 та электр таъминоти узилган аҳоли хонадонларидан (сув етиб бормаган ҳудудлар аҳолисини хавфсизлик учун электр таъминотидан узиб қўйилганлар билан 12 000 дан ортиқ) 7 987 таси ҳам электр энергия билан таъминланди.
Сув тошқини натижасида талафот кўрган 12 та аҳоли пунктида электр ускуналарга зарар етганди. Бугунги кунда мазкур 12 та аҳоли пункти барқарор электр энергияси билан таъминланди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025