Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба - вазир ўринбосари
Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда.
Тадбир давомида ушбу тўғон қурилишида арматура ишлатилмагани, қуруқ тупроқ билан кўтарилгани ҳақида тарқалган гап-сўзлар бўйича савол берилди.
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг айтишича, тупроқ дамбасининг ўзи унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли ва тошли бўлган.
«Айнан мана шу материаллар (тупроқ ва тош - таҳ.) ишлатилган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ҳамда арматурадан бўлган, айнан сув чиқарадиган жойи.
Бундай сув омборлари жуда кўп. Бунда тупроқнинг турига қаралади. Ўзбекистонда бетон тўғонлар ҳам бор, масалан, Андижон сув омбори, у бетон тўғони ҳисобланади. У жой рельфи ҳамда шароитига қараб қилинади. Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда, нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам, худди шу каби тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади», - дейди Воҳиджон Аҳмаджонов.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022