Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон ва Эрон чегарасида поезд ва юк машиналарини дезинфекцияловчи туннеллар ташкил этилади
Коронавирус тарқалиши олдини олиш учун Туркманистон ва Эрон чегараларини кесиб ўтувчи поезд ва юк машиналари учун дезинфекцияловчи туннеллар ташкил этилади. Бу ҳақидаги келишув Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистон вакилларининг 12 майдаги музокаралари натижаларига кўра эришилган.
Бу ҳақида Эроннинг йўл ва шаҳарлар қурилиши вазири Муҳаммад Исломий хабар қилди.
“Биз уч томонлама савдо айирбошлашни тиклаш учун коронавирусни назорат қилиш бўйича қўшма баённомаларга рози бўлдик”, деб келтирган Исломий сўзларини Fars нашри.
10 кун ичида Туркманистон ва Эрон чегаралари ўртасида дезинфекцияловчи механизмлар билан таъминланган 20 метрлик туннеллар барпо этилади. Ўзбекистон Эрондан Туркманистон орқали Ўзбекистонга товарлар транзитини енгиллаштириш учун ушбу механизмга қўшилишга таклиф қилинган.
Туркманистон-Эрон чегараси Эронда коронавирус тарқалиши сабабли февраль охирида ёпилганди. Бу Туркманистонда аксарият Эрондан импорт қилинган мева ва сабзавотлар нархининг кескин ошишига олиб келган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025