Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этгани ва жами қурбонлар сони 13 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Тошкентда коронавирус ташхиси қўйилган беморлардан бири юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.
«Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 инфекцияси ҳам аниқланган.
Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.
Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.
Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бу Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг вафот этиши билан боғлиқ ўн учинчи ҳолатдир. Бунгача Наманганда 4, Тошкентда 5, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарёда биттадан ўлим қайд этилганди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022