Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат раҳбари бир неча туман раҳбарларини огоҳлантирди
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси айрим ҳудуд раҳбарларининг фаолиятига баҳо беришга асос бўлганини маълум қилди.
«Ўтказилган сўровларда энг кўп эътирозлар Бўстонлиқ, Муборак, Яккабоғ, Тўрткўл, Сўх, Марҳамат туманлари ҳамда Оҳангарон шаҳри тадбиркорларидан билдирилган.
Мана, ҳозир йиғилишда тегишли барча масъул раҳбарлар ўтирибди. Улар бир ҳафта ичида юқорида келтирилган туманларнинг ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ бошлиқларини ишдан олиш бўйича таклиф беришади. Агар йўқ, уларнинг масъулиятини бўйнимга оламан, бир ой ичида вазиятни ўнглайди, деб кафолат берса, уларни олиб қоламиз. Бўлмаса, ишламайди», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилгани, президент барча ҳокимларни огоҳлантиргани хабар қилинганди.
Йиғилишда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилган.
Маълумот учун, бугун Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Яккабоғ туманларида ҳокимлар ўзгартирилганди.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025