Спорт | 21:35 / 19.05.2020
12141
1 дақиқада ўқилади

Яхшибоевга Польша клуби қизиқиш билдирди

«Энергетик-БГУ» сафидаги ўйинлари билан Беларусь Олий лигасининг янги мавсумида энг яхши футболчилардан бири бўлиб турган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев бир қатор клублар эътиборига тушган.

Фото: ЭНЕРГЕТИК БГУ

Football.kulichki.net сайтининг ёзишича, Беларусь чемпионати тўпурари бўлиб турган Жасур Яхшибоевнинг вакилларига Польшанинг «Ракув» клубидан алоқага чиқишган. Сўровга жавобан Яхшибоевнинг бошқа клубга ўтиш нархи 300 минг еврога баҳоланган.

«Пахтакор» тайёр туриши керак, тез орада Яхшибоев бўйича ўзбек клубига ўнлаб таклифлар келиб тушади», - дейилади нашрда.

Маълумот учун, 22 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячининг трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли. Яхшибоев «Энергетик-БГУ» клубига бир йиллик ижарага берилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Пахтакор» клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Жасур Яхшибоев бўйича Португалия, Венгрия ва Польша клубларидан таклиф тушганлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид