Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилда футбол. Англия Премьер-Лигаси автокинотеатрларда намойиш қилинади
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин шароитида кўплаб мамлакатларда автокинотеатрлар яна оммабоп бўлиб бормоқда.
Англия Премьер-Лигасида мавсум давом эттириладиган бўлса, мухлислар ёпиқ стадион ва паблар ўрнига ўйинларни очиқ осмон остидаги махсус автокинотеатрларда томоша қилиши мумкин бўлади, деб хабар беради BBC.
АПЛ клублари бу ҳафтада машғулотларни бошлаб юборишди. Июнь ойида эса коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумни давом эттириш режалаштирилмоқда. Аммо ўйинлар бўш трибуналар остида ўтказилади. Британияликлар яхши кўрадиган бар ва паблар эса яқин орада очилмайди.
Бундай вазиятда 4TheFans компанияси «Drive-In Football» ташкил қилиб, ўйинларни Лондон, Манчестер, Ливерпуль ва бошқа шаҳарлардаги автомобиллар кинотеатрлари экранида намойиш қилишни режалаштирмоқда.
Аммо барибир мухлисларга бир жойда тўпланиш имкони берилмайди. Автокинотеатрларда ҳам ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинади. Ҳар ким ўз автомобилида ўтирган ҳолда ўйинни томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Сўнгги ойлар давомида Европада кўплаб кўнгилочар масканлари ёпилди, аммо бирин кетин янги автокинотеатрлар очилмоқда. Машинадан тушмаган ҳолда фильм томоша қилиш имконини берувчи бундай автокинотеатрлар ўтган асрнинг 50-60 йилларида Америкада жуда машҳур бўлган.

Автокинотеатрларда эпидемиологик хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш имконияти бор: автомобиллар бир-биридан камида 2 метр масофада жойлаштирилади, сеанс вақтида ундан тушиш мумкин эмас, баъзи жойларда автомобиль ичидаги одамлар сони 2-3 нафардан ошмаслиги белгиланган, ичимлик ва попкорн буюртма бериш имконияти бор, уни ниқоб ва қўлқоп таққан курьерлар етказиб беришади. Замонавий автокинотеатрларда товуш машинадаги радиоприёмник орқали трансляция қилинади.
Янги автокинотеатрларнинг катта экранларида нафақат кино намойиш этилади, балки саҳнада концертлар, ҳатто диний маросимлар ҳам бўлиб ўтади.
Deutsche Welle ҳисоб-китобига кўра, пандемияга қадар Германияда 20та автокино бор эди. Март-апрель ойлари давомида эса яна 30таси очилди ва улар ҳар доим мижозлар билан тўла.
Франциянинг Бордо шаҳрида Drive-In Festival номли автокинотеатр очилди. 24 майдан бошлаб, ташкилотчилар мамлакатнинг турли шаҳарларига турне уюштиришни режалаштиришган.

Кинофестивали билан машҳур бўлган Канн шаҳридаги Palm Beach меҳмонхонаси автотураржойида вақтинчалик автокинотеатр ташкил қилинди. Кейинги ҳафтадан бошлаб бундай кинотеатрлар Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам очилади.
Май ойида Эстониядаги савдо маркази автотураржойида мамлакатдаги биринчи автокинотеатр ташкил этилди. Литванинг Вильнюс шаҳридаги кўргазмалар маркази ва аэропорт ҳудудида 2та автокинотеатр иш бошлади.
Россиянинг Калининград ва Новосибирск шаҳарларида «Каро» автокинотеатрлар тизими ишга туширилди. Яқин орада Москва, Петербург ва Қозон шаҳарларида яна 6та шундай маскан фойдаланишга топширилади.
Мавзуга оид
00:05 / 31.10.2021
АПЛ. Роналду Сульшерни қутқарди, «Сити»да сенсацион мағлубият, «Ливерпуль»да дуранг, «Челси»да йирик ғалаба ва бошқа натижалар
22:25 / 23.11.2019
АПЛ. «Ливерпуль»да қийин ғалаба, «Арсенал» мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди ва бошқа натижалар
21:05 / 28.09.2019
АПЛ. «Тоттенҳэм» кичик фарқ билан «Саутҳемптон»ни енгди ва бошқа натижалар
23:20 / 24.08.2019