Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобада сув тошқинидан жабр кўрганларнинг 75 фоизга яқини яшаш манзилига қайтди
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Сардобадаги сув тошқини оқибатида зарар кўрган ҳудудларда ички ишлар органлари ходимлари олиб борган ишлар хусусида ахборот берди.
«Бугунги кунда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация қилинган жами 89 минг 450 нафар аҳолини 66 минг 580 нафари ёки 74,4 фоизи яшаш манзилига қайтарилди. Шунингдек, 22 минг 870 нафар фуқаро эвакуация қилинган ҳудудларда қолишмоқда.
Эвакуация ишлари кунида Сирдарё вилояти ИИБ ходимларидан 1000 нафар ходим ҳамда уларга тегишли бўлган 700дан ортиқ авторанспорт воситалари жалб қилинди.
Талафот етган ҳудудларни ободонлаштириш ва хавфсиз ҳудудга айлантириш учун жами 1 минг 271 нафар ички ишлар органлари ходимлари сафарбар қилинди. Ҳозирда аҳолини эвакуация қилиниши натижасида, бўш қолган ҳудудларни муҳофаза қилиш учун ички ишлар органлари ходимларидан иборат 35та пиёда ва 25та автопатрул ҳамда 15та жойларда тўсиқ постлар ташкил этилди.
Шу билан бирга, эвакуация жараёнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан яқин қариндошлари билан алоқаси узилиб қолган
44 нафар шахснинг яқин қариндошлари билан алоқалари тикланди. Уларнинг 30 нафари эркаклар, 14 нафари аёллар.
Талафот қурбонига айланган 6 кишининг жасади топилиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилди. Сув босган ҳудудларда 74 дона ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг хонадонларидан барчаси тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ички ишлар бўлимларига сақлаш учун топширилди», деди Ғиёсов.
Вазирлик расмийси тошқинда фуқароларнинг йўқолган ҳужжатлари тиклаб берилгани ҳақида ахборот берди. Маълум қилинишича, сув тошқини оқибатида 3500га яқин фуқаролик паспортлари йўқолган.
«Сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларда ўтказилаётган хатлов тадбири давомида жами 3 448 нафар фуқаронинг фуқаролик паспортлари йўқлиги аниқланди ва шундан, 1116 нафар фуқаронинг паспортлари топилиб, ўз эгаларига қайтарилди. 1349 нафар фуқароларга янги биометрик паспортлар расмийлаштириб берилди, 983 нафар шахсга фуқаролик паспортларини расмийлаштирилмоқда. Ушбу фуқароларнинг паспорт олишлари учун маблағлар давлат ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 258 нафар фуқаронинг транспортга оид техник ҳужжатлари талафот натижасида йўқолгани аниқланди. 100 кишининг ҳайдовчилик гувоҳномалари топилиб, ўз эгаларига қайтарилди. Қолган 158 нафар фуқарога тегишли транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномалари мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ўқув спорт техник клублари базасидан текширилиб, қисқа вақт ичида қайта тиклаб берилмоқда», деди Ғиёсов.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022