Жаҳон | 00:16 / 21.05.2020
2994
1 дақиқада ўқилади

Словенияликларга мамлакат ичида саёҳат қилишлари учун 200 евролик ваучерлар берилади

Ушбу ташаббус коронавирус билан боғлиқ инқирозли вазиятда ички туризм ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ёрдам бериш учун амалга оширилмоқда.

Фото: Фото: Zuma /ТАСС

Словения ҳукумати фуқаролар таътилни мамлакат ичида ўтказишда фойдаланиши учун уларга ваучерлар беришни режалаштирмоқда.

Қиймати 200 евролик ваучерлардан Словения ҳудудидаги меҳмонхоналарда яшаш ёки бошқа туристик хизматлар учун тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлади. 18 ёшгача бўлганларга эса 50 евролик ваучер берилади.

Ушбу ташаббус коронавирус билан боғлиқ инқирозли вазиятда ички туризм ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ёрдам бериш учун амалга оширилмоқда.

Парламент май ойи охирларида ушбу ташаббусни маъқуллаши кутилмоқда, шундан сўнг мамлакат аҳолиси ваучерларни олиши ва йил охиригача фойдаланиши мумкин бўлади.

Аввалроқ Словения ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганлигини маълум қилганди. Италия билан чегарадош Словенияда шу кунгача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1,5 мингта ҳолат қайд этилган, 105 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид