Жаҳон | 09:05 / 21.05.2020
6117
1 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines 10 июндан халқаро авиарейсларни қайта йўлга қўяди

Туркиянинг бош авиакомпанияси Turkish Airlines коронавирус тарқалиши олдини олиш учун тўхтатилган халқаро авиарейсларни 10 июндан қайта бошлайди. 

Бу ҳақда компания директорлар кенгаши раҳбари Илкар Ойжи маълум қилди. 

“Ички рейслар 4 июндан, халқаро рейслар 10 июндан бошланади”, деб айтган Ойжи.

Бироқ унинг таъкидлашича, йўловчилар самолёт салонига қўл юки олиб кириша олмайди. Бу турдаги юк учун мўлжалланган 8 килограмм асосий багаж оғирлигига қўшилади. Салонга фақат қўл сумкаларини олиб киришга рухсат берилади. 

Айни вақтда Туркияда коронавирусдан касалланганлар сони 152 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 4222 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид