Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ раҳбари Токиодаги олимпиада бекор қилиниши мумкинлигини истисно этмади
Агар коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият 2021 йилда олимпиадани ўтказишга тўсқинлик қилса, унда ёзги ўйинлар бекор қилинади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг маълум қилишича, Токиодаги ёзги олимпиада 2021 йилда ўтказилмаса, у бутунлай бекор қилиниши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Япония бош вазири Синдзо Абэ келаси ёзни мусобақаларни ўтказишнинг сўнгги варианти деб ҳисоблайди.
«Мен бир неча минг кишини ташкилий қўмитага жалб қилиб, ўйинларни доимий равишда бошқа муддатга қолдиришнинг иложи йўқлигини тушунаман. Шунингдек, ҳар йили халқаро федерациялар учун мусобақалар тақвимини қайта тузиш ҳам мумкин эмас. Спортчиларга аниқлик керак», - дея Бахнинг сўзларини келтирган «Би-би-си».
Токио олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Аммо апрель ойида коронавирус пандемияси туфайли ХОҚ ўйинларни бир йилга кечиктиришга қарор қилди, энди улар 2021 йилнинг ёзига режалаштирилган.
Бах, шунингдек, келаси ёзда олимпиадани ўтказиш учун спортчиларга қўшимча хавфсизлик чоралари талаб қилиниши мумкинлигини истисно этмади. «Спортчилар ва Токиодаги ўйинларнинг бошқа иштирокчилари учун карантин талаб қилиниши мумкин», - деди у.
21 май кунги ҳолатга кўра, дунёда 5 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. 300 мингдан ортиқ бемор вафот этди.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
10:54 / 09.12.2024