Apple компанияси iPhone учун операцион тизимнинг пандемия ҳисобга олинган версиясини чиқарди
Apple компанияси iPhone смартфонлари учун мўлжалланган iOS операцион тизимининг пандемия шароитида юз берган ўзгаришлар ҳисобга олинган янги версиясини чиқарди.
Жумладан, iOS 13.5 версияси ниқоб таққан одамга телефонни тез блокдан чиқаришга имкон беради. Шунингдек, унда Google билан биргаликда яратилган, коронавирусга чалинганлар билан алоқалар ҳақидаги огоҳлантиришлар тизими Expose Notification жорий қилинган.
iOSнинг янги версияси фойдаланувчилар ниқобда бўлганда ўз қурилмаларини очишга уринишда дуч келган муаммони ҳал қилган. Операцион тизимнинг аввалги версияларида юзни таниш тизими ниқоб таққан одамни кўргач, паролни киритиш экранига ўтишдан аввал бир неча марта хато чиқарган. Янги версияда эса у ниқобдаги одамни бир зумда таниб, парол киритиш экранини дарҳол чиқаради.
Мавзуга оид
18:04 / 23.11.2024
Apple Siri овозли ёрдамчисини ChatGPTнинг рақобатчисига айлантирмоқчи
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024