Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади
АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади. Бунга АҚШ президенти Дональд Трамп кўрсатма берган.
Бу ҳақда Трампнинг ўзи твиттерда маълум қилди.
“Биз коронавирус сабабли йўқотган барча америкаликлар хотирасига федерал бинолар ва миллий диққатга сазовор жойларда кейинги 3 кун давомида байроқларни туширтираман”, деб ёзган Трамп ўз хабарида.
Шунингдек, байроқлар АҚШда 25 май куни нишонланадиган уруш қурбонлари хотира кунида ҳам туширилган ҳолда қолади.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 96 мингдан ошиб кетди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025