Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияга келадиганлар икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади
Мамлакат ички ишлар вазири Прити Пател Пател ушбу чоралар коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлишига йўл қўймаслик учун қабул қилинганини айтди.
8 июндан бошлаб Буюк Британияга келадиган барча шахслар икки ҳафталик карантинни ўташлари керак бўлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Прити Пател маълум қилди.
"Барча хориждан келадиганлар 14 кунлик карантинни ўташлари шарт. Янги қоида 8 июндан кучга киради", - деди Пател.
Британия чегарасини кесиб ўтаётганлар ўзларининг алоқа маълумотларини қолдиришлари лозим бўлади. Карантинга риоя қилинишини назорат қилиш учун текширувлар ўтказилади. Ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини бузганлик учун жарима минг фунт стерлингни ташкил этади.
Пател ушбу чоралар коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлишига йўл қўймаслик учун қабул қилинганини айтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 254 мингдан ошган, 36,3 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025