Бектемирдаги мактабларда ZOOM орқали сўнгги қўнғироқ чалинди
Ўзбекистон мактабларида пандемия шароитидаги онлайн дарслар билан ёдда қолган 2019-2020 ўқув йили 25 май куни якунига етди.
Карантин чекловлари туфайли битирувчиларнинг анъанавий «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ҳам ўтказилмади.
Шунга қарамай, маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бу анъанавий маросим ўзгача тарзда – ZOOM дастури орқали ташкил этилган.
Туман халқ таълими бўлимидан Kun.uz`га маълум қилишларича, масофадан ўтказилган мазкур тадбирни ўтказишда носозликлар юзага келмаслиги учун туманнинг барча ўрта таълим муассасалари учун алоҳида вақтлар белгиланган ва мактаб битирувчилари сўнгги қўнғироқ садоларини эшитишга муваффақ бўлган.
Масофавий тадбирда ўқувчи ва битирувчилардан ташқари, Бектемир тумани халқ таълими бўлими мутасаддилари, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар ҳам қатнашишган.
Маълумот учун, якунланган ўқув йилида тумандаги мактабларни 586 нафар 11-синф битирувчилари тарк этишмоқда.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024