Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 май куни Катта Фарғона каналига тушиб кетган наманганлик йигит ҳануз топилмаяпти
24 май куни Наманган шаҳридаги «Соҳил» ошхонасида ишловчи 20 ёшлар атрофидаги Музаффар исмли йигит ошхона олдидаги Катта Фарғона каналига тушиб кетганича қайтиб чиқмаган.
24 май Наманган шаҳридаги «Соҳил» ошхонасида ишловчи 20 ёшлар атрофидаги Музаффар исмли йигит ошхона олдидаги Катта Фарғона каналига тушиб кетганича қайтиб чиқмаган.
«Қидирувга берилган. Мана, шунча кун ўтди ҳамки, у топилмаяпти. Илтимос, буни ёритинг, онаси жуда ёмон аҳволда», деб хабар берди унинг қариндошларидан бири.
Йўқолган йигитнинг қариндоши маълум қилишича, Музаффар ҳали уйланмаган, ёлғиз онаси билан истиқомат қилиб келаётган экан. Бир акаси айни дамда Россияда меҳнат муҳожирлигида.
У кундузи соат 11лар атрофида сувга тушган. Ўша куни у 3 марта ош дамлаган, қизиб кетган ва совиш учун каналда чўмилган. Ёнида бир бола ҳам бўлган, у воқеага гувоҳ бўлиб, бошқаларни ёрдамга чақирган.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ушбу вазиятга жиддийроқ эътибор беришларини сўраб қоламиз.
Мавзуга оид
14:06 / 11.10.2024
Рулдаги бола қамалар, Gentra’ни ижарага берган-чи? Ноқонуний машина ижараси ўсмирлар ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
20:44 / 02.05.2024