Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда суғориладиган ерда учиш-қўниш йўлаги қурилгани аниқланди
Агрокластер томонидан қурилган учиш-қўниш йўлаги жами 8 гектар ерни эгаллаб тургани, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерлари экани айтилади.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ўтказилган назоратда суғориладиган ерда учиш-қўниш йўлаги қуриб олингани аниқланди. Бу ҳақда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Мингчинор» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги SilverleafeInternational LLC агрокластер томонидан қурилган ушбу учиш-қўниш йўлаги жами 8 гектар ерни эгаллаб турибди, шундан 6 гектари суғориладиган экин ерлари экани айтилади.

Шунингдек, агрокластер томонидан 1 гектар экин еридан ўзбошимчалик билан турли иморатлар қуриб олинганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ушбу агрокластер томонидан 1, 11, 21, 25, 26 ва 27 дала контурларига жами 2000 гектар ерга режалаштирилган чигит экинининг 356 гектарига ҳалигача экилмасдан келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилди ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:40 / 09.04.2025
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти
15:52 / 11.12.2024
Саратов областида ҳарбий аэродромга ҳужум ҳақида маълум қилинди
14:20 / 21.10.2024
УҚК: Россия ҳудудидаги аэродром ва ҳарбий заводга зарба берилди
13:50 / 16.08.2024