Жаҳон | 00:44 / 30.05.2020
9945
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик электросамолёт илк парвозини амалга оширди

Дунёдаги энг йирик электросамолёт Cessna Grand Caravan 208B (eCaravan) АҚШда илк синов парвозини амалга оширди. Самолёт шу номдаги самолётнинг magni500 электродвигатели билан жиҳозланган модификацияси ҳисобланади.

Фото: AeroTEC

AeroTEC компанияси самолёти илк парвози Вашингтон штатидаги Мозес-Лейкда ўтказилган. Грант Каунти аэропортида амалга оширилган синов парвози муваффақиятли деб топилган.

Самолёт ҳавода 30 дақиқа бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай қурилмалардан фойдаланиш шовқин ва атрофга газ чиқарилишини камайтиришга ҳамда парвознинг бир соати қийматини анча арзонлаштиришга имкон беради. 

“Мен муҳандисларимиз, синов парвозини ўтказган техник мутахассислар ва жамоанинг новаторлик ишидан фахрланаман. Электросамолётларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича йўл харитаси мавжуд эмас – бу янги сарҳаддир ва AeroTEC унинг олд қаторида”, деб айтган компания бош директори Ли Хьюман.

Маълум қилинишича, самолёт ўз бортига 5 йўловчи олиши ва 160 км масофани учиб ўтиши мумкин. 

Айни вақтда самолётни сертификатлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид