Жаҳон | 20:16 / 30.05.2020
21054
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй олдида тўқнашувлар содир бўлди

Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг АҚШнинг 30дан ортиқ йирик шаҳарларида тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Айрим шаҳарларда фавқулодда ҳолат жорий этилган. 

Оқ уй олдида АҚШ махфий хизмати ходимлари ва норозилик намойишчилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ президенти қароргоҳи олдидаги тўқнашувлар беш соатдан ортиқ давом этган. Намойишчилар президент қўриқлаш хизмати ходимларига турли буюмлар улоқтирган ва металл тўсиқлардан ошиб ўтишга уринган.  

Фото: EPA/UPG

Улар Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлган қора танли Жорж Флойдни қўллаб-қувватлаб турли шиорларни айтган ва президент Дональд Трампни ҳақоратлаган.

Телеканалнинг маълумот беришича, Флойднинг ўлимидан сўнг АҚШнинг 30дан ортиқ йирик шаҳарларида тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Айрим шаҳарларда фавқулодда ҳолат жорий этилган. 

Фото: AP Images

Охирги маълумотларга кўра, Хьюстонда (Техас штати) 200 киши ҳибсга олинган, тўрт полициячи енгил жароҳат олган. Миннеаполисда номаълум шахс полициячиларга қарата ўқ узган.

Фото: EPA/UPG

Шунингдек, Оклендда АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги бўлинмаси ходими отишма чоғида ҳалок бўлгани хабар қилинди. 

Мавзуга оид