Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қорадори-2020» тадбири давомида гиёҳванд ўсимлиги ўстираётган яна бир шахс қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Сирдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йил 27 май куни Сирдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида Сирдарё туманида яшовчи 75 ёшли фуқаро М.М.нинг уйи томорқасида экилган картошка олдида парваришлаб келинаётган 290 туп "кўкнори" гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Сирдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025