Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари учун камбағалликни қисқартиришга доир ўқув-семинар ташкил қилинди
Андижондаги туман ва шаҳар сектор раҳбарлари камбағалликни қисқартиришга доир ўқув-семинарда иштирок этдилар.
Вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги 64 та сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларни жорий йил охиригача “темир дафтар”дан чиқариш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган 3 кунлик ўқув-семинарни тинглашди.

Семинар мавзулари давлат раҳбари томонидан Вазирлар Маҳкамаси мажмуалари раҳбарларига белгилаб берилган муҳим вазифаларни амалда бажариш механизмлари ва тартибини батафсил, аниқ мисолларда тушунтиришга қаратилди.







Дарслар Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудирлари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ҳамда Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари модераторлигида тайёрланган таҳлилий материаллар асосида ўтказилди.
Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025