Консерваторияга 5000 долларга ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
ДХХ ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейи катта ўқитувчиси А.А. ўзганинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан ундан 5000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, А.А. ушбу пул эвазига муқаддам мазкур лицейда ўқиган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Шунингдек, Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса Андижон шаҳрида яшовчи Б.М. Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи, муқаддам таълим соҳасида ишлаган фуқародан 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у Андижон давлат университетида ишловчи таниши орқали Хўжаобод туманида педагог ходимлар учун имтиёзли кредит асосида берилиши мўлжалланган 2 сотихлик намунавий уйлардан олишга кўмаклашишни ваъда қилиб, жабрланувчидан 3000 АҚШ доллари талаб қилган ва келишилган сумманинг ярмини аввалдан олмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
19:25 / 23.11.2024
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
19:15 / 23.11.2024
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
16:53 / 22.11.2024