Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни қўллаб-қувватлаш Фондининг субсидия ва грантлари қандай тақсимланади?
Жорий йилнинг 1 июнь куни “Тикланиш сари йўл” мавзусида туризмга оид халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди.
Жумладан, туризмни қўллаб-қувватлаш Фондининг субсидиялари ва грантлари қуйидагича ишлатилади:
* туризм соҳасидаги инновацион бизнес ғоялар ва “стартап” лойиҳаларини амалга ошириш учун субсидиялар ажратиш (1,5 млрд. сўм миқдорида);
Миллий туроператорларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
* ҳар бир чет эллик сайёҳ учун 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия;
* сотиб олинган темир йўл ва авиачипталар нархининг 30 фоизини қоплаш;
Хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш учун меҳмонхоналар харажатларини қоплаш:
* 3 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 5 миллион сўм;
* 4 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 10 миллион сўм;
* 5 юлдузли меҳмонхона - бир хонага 15 миллион сўм.
* овқатланишнинг тематик пунктлари, овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун лойиҳа қийматининг 30 фоиз миқдорида грантлар тақдим этилади;
* янги туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича гидларга - 5 млн. сўм, туроператорларга - 10 млн. сўм миқдорида грант ажратилади.
Ушбу ва бошқа кўплаб мақсадли қўллаб-қувватлаш чоралари, шунингдек туризм соҳаси фаолиятини қайта тиклаш натижасида йил охирига қадар 450 миллион долларлик туристик хизматларини экспорт қилиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025