Жаҳон | 00:41 / 02.06.2020
5003
1 дақиқада ўқилади

Испанияда март ойидан бери биринчи марта коронавирусдан бирорта ўлим қайд этилмади

Испанияда ўтган сутка ичида коронавирусдан бирорта ўлим қайд этилмади. Сўнгги  соат ичида мамлакатда фақатгина 71 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Фото: AP

Умуман олганда, Испанияда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар сони 239638 нафарни ташкил қилмоқда.  

Испания Европанинг вирусдан энг кўп жабр кўрган давлатларидан бири бўлиб, у ерда коронавирусдан 27 минг киши вафот этган. 

Шунга қарамай, май охирида чекловлар енгиллаштира бошланиб, пойтахт Мадридда боғлар ва йирик музейлар, Атлантика океани бўйидаги пляжлар очилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид