Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатирчида давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган республикадаги илк адлия бўлими иш бошлади
Давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган Хатирчи тумани адлия бўлими биноси 2 июнь куни фойдаланишга топширилди. Вилоят адлия бошқармасининг хабар беришича, бунинг натижасида давлат бюджетидан 1млрд 200 млн сўм маблағ тежаб қолинди, дея хабар бермоқда
Давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган Хатирчи тумани адлия бўлими биноси 2 июнь куни фойдаланишга топширилди. Вилоят адлия бошқармасининг хабар беришича, бунинг натижасида давлат бюджетидан 1млрд 200 млн сўм маблағ тежаб қолинди, дея хабар бермоқда

“Адлия бўлими бугун расман очилиб, фаолият бошлади. Туман марказида жойлашган икки қаватли мазкур иншоотда туман адлия бўлими билан бир қаторда нотариус хизмати фаолият олиб бормоқда.
Қурилиш қиймати 1 млрд 200 млн сўмни ташкил этади. Туман адлия биносининг давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилиши эвазига давлат бюджети маблағлари тежаб қолинди. Бу республика миёқсида давлат хусусий шерикчилиги асосида қад ростлаган биринчи адлия бўлими ҳисобланади”, дейди Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Шерзод Баҳронов.

Қайд этилишича, туман адлия бўлимида аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган, электрон шаклда хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Қолаверса, бинода давлат ташкилоти ва идораларига ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналари ҳам ташкил этилган.
Хатирчи тумани адлия бўлими бошлиғи Шерзод Абдураҳмоновнинг билдиришича, бинода тадбиркорлик субъекти сифатида умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, бу орқали ўнга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025