Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда охирги кунлар коронавирус жадал тарқалмоқда
Эронда сўнгги суткада коронавирусга 3574 киши чалинди, бу эса мамлакатда вирус тарқалиши бошланган 19 февралдан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Эрон соғлиқни сақлаш вазири Киануш Жаҳонпурнинг таъкидлашича, охирги бир кун ичида коронавирусдан 59 киши вафот этган ва коронавирус қурбонлари сони умумий ҳисобда 8071 нафарга етган.
Шунингдек, касалланганлар сони 164270 нафарга етган, 127485 киши соғайиб кетган.
2 июнда Эронда 2 ойдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта коронавирусга чалиниш сони бир кун ичида 3 мингдан кўпроқни ташкил қилган. Аввалги марта бундай кўрсаткич 30 март куни қайд қилинган ва 3186 тани ташкил қилган эди.
Апрель охирида Эронда вирус тарқалиши камаяётгани маълум қилинганди. Ўшанда бир ойдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта вирусга чалинганлар сони минг нафардан камроқни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025