Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кириш имтиҳонлари учун 64та бино танлаб олинди, уларнинг қайси ҳудуддалиги тез орада маълум қилинади – Беҳзод Мусаев
Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган биноларда ижтимоий масофа сақлаш учун абитуриентлар сони қисқартирилади. Имтиҳон олиш уч сменада ташкил этилиб, ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриент иштирок этиши режалаштирилмоқда.
Бугун, 4 июнь куни 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан жорий йилги қабул янгиликлари ҳақида маълумот берилди.
«2020-2021 ўқув йили кириш имтиҳонларини ўтказиш учун республика бўйлаб 64 та бино танлаб олинди. Бу биноларнинг қайси ҳудудларда жойлашгани 5 кун ичида оммага маълум қилинади», - дея қайд этди Беҳзод Мусаев.
Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Биноларда ижтимоий масофа сақлаш учун абитуриентлар сони қисқартирилади. Имтиҳоннинг ҳар бир сменасида 25 минг нафар абитуриент иштирок этиши режалаштирилмоқда. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда санитария қоидаларига риоя қилиш чоралари ҳам ишлаб чиқилади.
«Абитуриентлар кириш имтиҳони ўтказиладиган бинога тиббий ниқоб ва резина қўлқопда, ҳароратлари ўлчанган ҳолда киритилади. Ҳар бир абитуриентга камида 3 метр жой ажратилади. Бинолар ҳар бир сменадан сўнг дезинфекция қилиб борилади», - деди Беҳзод Мусаев брифингда.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
15:10 / 17.09.2024
“Ўзбек ҳамширалари Германияга 2200 евро топгани жўнатилмоқда” – Беҳзод Мусаев
18:44 / 08.08.2024