Фан-техника | 17:26 / 04.06.2020
5241
2 дақиқада ўқилади

Одноклассники ижтимоий тармоқ билан ишлаш бўйича мутахассислар учун сертификатлашни йўлга қўйди

Фото: Одноклассники

Одноклассники янги иш бошлаётган SMM мутахассислари учун бизнесни ривожлантириш бўйича бепул ўқув курси асосида сертификатлаш дастурини ишга туширдилар. Ушбу сертификат ижтимоий тармоқнинг реклама воситаларини билиш, гуруҳларни бошқариш ва ривожлантириш, контентни режалаштириш ва аудитория билан ишлаш қобилиятини билиш бўйича тестни муваффақиятли топширганлик гувоҳномаси бўлиб хизмат қилади. 

Расмий имтиҳон натижаларига кўра, максимал 1020 баллдан 820 балл тўплаган фойдаланувчилар электрон сертификатга эга бўладилар. 

SMM-мутахассисларини сертификатлаш учун саволлар “ОК.Бизнес” порталининг таълим қисмида мавжуд бўлган "Одноклассникида бизнесни илгари суриш" бепул курси базасида ишлаб чиқилган, шунингдек, GeekBrains онлайн-Университетидаги SMM менежмент факультети ўқув режасининг бир қисми ҳисобланади. 

Электрон сертификатни ижтимоий тармоқларда баҳам кўриш ва потенциал иш берувчилар ва мижозларга намойиш қилиш мумкин. Барча берилган сертификатлар уларнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи тартиб рақамига эга бўлади. Шундай қилиб, "Одноклассники" бозордаги ижтимоий тармоқларнинг профессионал мутахассислари сонининг кўпайишига кўмаклашади ва компанияларга уларнинг ишларини ОКда имкон қадар самарали бажарадиган одамларни топишга ёрдам беради. Келгусида ОК бизнес учун сертификатланган мутахассисларнинг алоҳида каталогини йиғишни режалаштирмоқда. 

Сертификатлаш янги иш бошлаётган маркетологлар, SMM - мутахассислари, таргетологлар, шунингдек, тадбиркорлар учун ОКдаги гуруҳлар ва саҳифалар билан ишлашда ва реклама компанияларини бошқаришда ўзларини ишончли ҳис қилишлари учун янада фойдали бўлади.

Одноклассники ўз-ўзини яккалаш даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди ва ижтимоий тармоқ ичидаги реклама кабинетида сарфланган барча бюджетларни икки баравар кўпайтирувчи акция ўтказади. Бундан ташқари, ОК ижтимоий тармоқларда ўз бизнесларини юритиш бўйича вебинарлар ўтказади, шунингдек фойдаланувчиларга етакчи федерал ва минтақавий ОАВнинг коронавирус ҳақидаги махсус янгиликлар тасмасидан фойдаланган ҳолда ҳозирги ҳолатлар ҳақида хабар беради.  

Мавзуга оид