Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Про-лига янги форматда ўтказилади. Чемпионат июль ойидан старт олиши режалаштирилган
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Про-лига клублари раҳбар ва бош мураббийлари иштирокида видеоконференция ўтказиб, чемпионат баҳсларини қайси формат ва қачондан бошлашни аниқлаб олди.
Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, нуфузи бўйича Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про-лига баҳслари июль ойидан старт олиши кутилмоқда. Ўзбекистон кубоги баҳслари эса Про-лига клублари учун 23 ва 28 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. ПФЛ тез орада чемпионат ўйинларининг янги тақвимини эълон қилади.
Видеоконференцияда 8 жамоадан иборат турнир дастлаб 2 даврада ўтказилиб, 14 ўйиндан кейин турнир жадвалидаги ўринларга қараб икки гуруҳга – Суперлигага чиқиш учун курашадиган 1-4-ўринлар ва лигада қолиш учун курашадиган 5-8-ўринлар ўртасида бўлиниши ҳақида келишилди. Ушбу икки гуруҳда ҳам ўйинлар 2 даврали тизимида ўтади. Про-лигада 1-ўринни олган жамоа тўғридан-тўғри Суперлигага чиқса, 2-ўриндаги клуб Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан плей-офф баҳсини ўз майдонида ўтказади.
Маълумот учун, Про-лига-2020 турнирида «Динамо» (Самарқанд), «Нефтчи» (Фарғона), «Истиқлол» (Фарғона), «Турон» (Яйпан), «Хоразм» (Урганч), «Шўртан» (Ғузор), «Зомин» (Зомин), «Оқтепа» (Тошкент) клублари иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, Про-лига 1-тур учрашувлари 17 март куни старт олиши лозим эди. Унга кўра, дастлабки тур баҳслари қуйидагича кўриниш олганди:
Про-лига-2020. 1-тур.
«Нефтчи» - «Динамо»
«Хоразм» - «Турон»
«Оқтепа» - «Зомин»
«Шўртан» - «Истиқлол».
Мавзуга оид
17:04 / 01.12.2020
Видео: Фарғонада Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини оммавий тартибсизлик билан тугади
16:30 / 15.07.2020
«UzReportTV» Про-лига ўйинлари трансляция ҳуқуқини қўлга киритди
16:02 / 11.06.2019
Бухоро вилоятининг иккита клуби Про-лигадан четлатилди
16:05 / 10.06.2019