Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм яна коронавирусли ҳудудга айлангани ҳақида хабар тарқалди. Вазирлик изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 4 июнь куни 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, лекин бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида акс этмаганига оид хабарлар тарқалди. Рўйхатдаги 14 кишига оид маълумотлар батафсил келтирилиши билан бирга маълумот муҳрланган ҳамда масъул шахс томонидан имзоланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев бу масала бўйича Kun.uz’га изоҳ берди.
«Бир нарсани унутмаслигимиз шарт – бир марта мусбат натижа олингани Covid-19 коронавирус инфекциясига оид якуний хулоса бермайди. Мусбат натижали таҳлиллар СЭОМ вирусология лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади.
Хоразмдаги ҳолатга келсак, бу фақат дастлабки натижалар бўлиб, рўйхатдаги шахсларнинг инфекцияга чалинганини англатмайди. Таҳлиллар албатта қайта текширилиши лозим ва бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.
Фурсатдан фойдаланиб, тасдиқланмаган ва фуқаролар шахсига оид маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтмоқчиман.
Шунингдек, қайта текширув усули соғайган деб ҳисобланган беморларга нисбатан ҳам қўлланилади. Яъни 14 кунлик тиббий кузатув ва даволаниш якунига кўра илк текширувда вирус аниқланмаган тақдирда ҳам биз яна бир марта таҳлил оламиз ва қайта текширамиз. Шундан кейингина бемор бутунлай соғайгани ҳақида хулоса берамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу касалликка оид барча маълумотларни кун давомида узлуксиз янгилаб бормоқда ва ҳаммаси шаффоф тарзда эълон қилинмоқда. Фуқароларимиздан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз», деди Фурқат Санаев.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида март ойидан буён 233та касалланиш ҳолати қайд этилган, 26 май куни беморларнинг сўнгги гуруҳи тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.
Мавзуга оид
12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида
15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
16:38 / 18.03.2025