Абдулла Арипов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди
Шавкат Саматов «Олмалиқ КМК» кузатув кенгаши аъзолари таркибидан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.
Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Шавкат Саматов «Олмалиқ КМК» АЖ кузатув кенгаши аъзолари таркибидан чиқарилган.
«Олмалиқ КМК» АЖ кузатув кенгаши аъзолари орасида молия вазири Тимур Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Олимхон Рустамов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатилла Бекенов, SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси Қобул Шодиев, SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси Қодир Ҳасанов, SFI Management Group бош директори Улуғбек Муҳаммедов, SFI Management Group молиявий директори Азамат Шамсиев. SFI Management Group юридик масалалар бўйича директори Мэлс Аҳмедов ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
10:00 / 30.10.2024
“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” йиллик экспорт режасини бажарди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024