Apple АҚШдаги тартибсизликлар вақтида ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда
Apple компанияси АҚШдаги тартибсизликлар вақтида компания дўконларидан ўғирланган iPhone’ларни блокламоқда. Таъкидланишича, бундай iPhone’лар ишламайди.
Ундан фойдаланмоқчи бўлган киши экранда қурилмани ўғирланган дўконга қайтаришга чақирувчи хабарни ва “қурилма ўчирилгани ва кузатилаётгани, маҳаллий ҳокимият бу ҳақида огоҳлантирилиши” ҳақидаги ахборотнигина кўради.
Apple тартибсизликлардан бироз олдин коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантиндан кейин ўз дўконларини оча бошлаганди ва улардан баъзиларини тартибсизликлар вақтида зиён етиши хавотирида ёпганди. Компанияда таъкидланишича, Вашингтон, Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва бошқа шаҳарлардаги дўконларга зиён етган, уларнинг баъзиларидан гаджетлар ўғирлаб кетилган.
Ўғирланган смартфонларнинг блокланиши ва ортидан кузатилиши Apple учун одатий жараён ҳисобланади. Бунинг учун дўконларда сотилувчи айфонларга улар ўғирланганда фаоллашувчи махсус дастур ўрнатилади.
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан ушланиши вақтида ўлгандан кейин ирқчиликка қарши норозилик намойишлари бошланиб, улар кейинроқ тартибсизликлар ва мародёрликларга айланиб кетган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024