Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Британия рад этганига қарамай коронавирусга қарши гидроксихлорохин синовларини давом эттирмоқчи
Британиялик олимлар коронавирусга қарши курашда гидроксихлорохин дориси бефойда, деган хулосага келганларига қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз қўлланмаларига асосланган ҳолда бу восита бўйича тадқиқотларини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда махсус брифингда ЖССТ вакили Сумья Сваминатан маълум қилди.
«Бу – икки хил тадқиқот, биз ўз қўлланмаларимизга кўра ишимизни давом эттирамиз. Касалликка қарши курашдаги тадқиқотларга оид жаҳондаги барча очиқ маълумотларни қабул қиламиз. Жамоатчиликни натижалар билан таништиришда давом этамиз», – деди Сумья Сваминатан.
Гидроксихлорохин – безгакка қарши препарат бўлиб, ЖССТ томонидан маълум муддат коронавирусга қарши ҳам қўлланилган, май ойи охирига келиб эса бу амалиёт тўхтатилганди. Бунга сабаб – қатор олимларнинг бу дори воситаси коронавирусга қарши нафақат бефойдалиги, балки инсон организмига зарар келтириши мумкинлиги бўйича огоҳлантирувлари бўлганди.
Аммо 3 июнга келиб ЖССТ COVID-19 касаллигини даволашда яна бу дори қўлланилувчи тадқиқотларни давом эттира бошлади.
Март ойида АҚШ президенти Дональд Трамп гидроксихлорохин препаратини кенг қўллашни ёқлаб чиққан, ўзи ҳам профилактика мақсадида бу дорини мунтазам қабул қилишини айтганди.
Бундан олдинроқ ўз тадқиқотларини эълон қилган британиялик олимлар гидроксихлорохиннинг COVID-19 касаллигини даволашда самарасиз эканлиги бўйича хулосага келганликларини билдирганлар.
Тадқиқот олиб борган профессорлар Мартин Лендрей ва Питер Хорби 175та шифохонадаги 11 минг нафардан ортиқ бемор кузатиб, бу дорининг коронавирусга қарши бефойдалигини аниқлаганликларини маълум қилганлар.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025