Жаҳон | 15:50 / 06.06.2020
8002
1 дақиқада ўқилади

Майкл Жордан қора танлиларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар хайрия қилади

Май ойида Майкл Жорданнинг кроссовкаси Sotheby's аукционида рекорд нарх – 560 минг долларга сотилганди.  

Фото: Getty Images / Patrick Kovarik / AFP

Миллий баскетбол ассоциациясининг олти карра чемпиони Майкл Жордан Jordan Brand компанияси билан ҳамкорликда ирқий тенглик учун курашувчи ташкилотларга ўн йил давомида 100 миллион доллар маблағни хайрия сифатида ўтказади. Бу ҳақда Highsnobiety нашри хабар берди.

«Jordan Wings Program дастури доирасида тизимли ирқчиликка дуч келаётган қора танли ёшлар учун таълим олиш ва ривожланиш имконини тақдим этишга қарор қилдик», —деди Jordan Brand президенти Крейг Уильямс.

Май ойида Майкл Жорданнинг кроссовкаси Sotheby's аукционида рекорд нарх – 560 минг долларга сотилганди.  

Афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг АҚШда намойиш ва тартибсизликлар бошланди. Тўқнашувлар чоғида бир неча полициячи жароҳатланди, минглаб кишилар ҳибсга олинди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид