Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарада қолаётган ўзбекистонликлар ватанга жўнатилди
Россия-Қозоғистон чегараси ёпилгани сабабли Россиянинг Самара областида тўпланган 350 дан кўпроқ ўзбекистонлик 6 июнда ватанга жўнатилдилар. Бу ҳақда област ҳукумати матбуот хизматида маълум қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Оренбург ва Самара областларида коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Россия-Қозоғистон чегараси яқинида ватанга қайтишни истаётган 300 га яқин ўзбекистонлик қолаётгани маълум қилинган.
“Бугун (6 июнь) Ўзбекистоннинг 367 фуқароси Самара областини тарк этди. Улар Қозоғистон билан чегарадаги “Маштаково” ўтказиш пунктида (Оренбург вилояти) чегарани кесиб ўтдилар”, деб маълум қилинган област матбуот хизматида “РИА Новости” ахборот агентлигига.
Маълум қилинишича, Қозоғистон ҳудудида ўзбекистонликларни ватанга қайтарадиган автобуслар кутиб олган.
Май ойида Россия ва Қозоғистон ҳукумати дипломатик ваколатхоналар томонидан шакллантирилган рўйхат бўйича 280 ўзбекистонликни ер усти транспорти билан Россия ҳудудидан олиб чиқишга рухсат берганди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025