Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ ниқоб тақиш бўйича тавсияларни янгилади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус Covid-19 бўйича ўтказилган брифингда коронавирус профилактикаси бўйича янги тавсияларни эълон қилди.
Унга кўра, асосий қоидалар қуйидагилардан иборат:
- Шифокорлар ва тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари коронавирус инфекцияси билан зарарланган бемор билан ишлаётгани ёки ишламаётганидан қатъи назар доим ниқоб тақишлари керак;
- 60 ёшдан катта кишилар, шунингдек, сурункали касалликлари бўлган одамлар ижтимоий масофани сақлаш иложсиз бўлган ҳамма ерда ниқоб тақишлари лозим;
- Ҳукуматлар ижтимоий масафони сақлаш имконсиз бўлган жойлар, айниқса жамоат транспорти ва дўконларда ниқоб тақишни қўллаб-қувватлаши керак;
- Коронавирус инфекциясига ўхшаш белгилар пайдо бўлган одамлар уйда қолишлари керак. Бу одам билан алоқа қилганларни карантинга олиш зарур;
- Агар бемор ёки у билан алоқада бўлганлар уйни тарк этишлари керак бўлса, ниқоб тақишга мажбурлар;
- ЖССТ турли материаллардан тайёрланган уч ёки ундан ортиқ қаватдан иборат ниқобларни сифатли деб ҳисоблайди.
Пандемия бошида ЖССТ ниқобни фақат коронавирус билан касалланган беморлар, касаллик белгилари мавжуд кишилар ёки улар билан алоқада бўлганлар тақиши кераклигини айтганди. Ташкилот ниқоблар бериши мумкин бўлган ҳимояга шубҳа остида қараганди. Асосий эътиборни қўлларни тез-тез ювишга қаратиш маслаҳат берилганди.
Бироқ сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ниқоблардан тўғри фойдаланилса, улар зарарланишга қарши самарали ҳимоя бўлиши мумкин. Кўплаб тадқиқотларга кўра, коронавирус одамларда бирор-бир белгилар пайдо бўлгунига қадар тарқалиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқоб тақишнинг ўзи вирусни юқтириб олишдан қутқариб қололмаслиги, бунда барча чораларга амал қилиш муҳимлигини айтган.
Тедрос Гебрейесус, шу билан бирга, ниқоб тақишни коронавирусдан ҳимоя қилиш чораларининг бир қисми сифатида қаралиши лозимлигини, ниқоблар ўз-ўзидан COVID-19’дан ҳимоя қила олмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025