Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияга келувчилар икки ҳафта карантинда қолади
Британияга келувчилар 2 ҳафталик карантинга амал қилишлари белгилаб қўйилди. Улар ўзларини 2 ҳафта қаерда изоляция қилишларини маълум қилишлари керак. Қоидабузарлар жарима тўлашларига тўғри келади.
Британияда хориждан келувчилар 14 кун ўзини изоляциялашини талаб қилувчи янги қоидалар киритилди. Бу ҳақда BBC телеканали хабар берди.
Самолёт, паром ёки поездда келувчилар карантинни ўтказадиган манзилни маълум қилишлари керак. Қоидабузарлар 1000 фунт стерлинг билан жазоланиши мумкин.
Шу билан бирга, Британияга Ирландиядан, Норманд ороллари ёки Мэн оролидан келувчилар тегишли ҳужжатни расмийлаштиришлари ва карантинда қолишлари шарт эмас.
Шунингдек, автоташувлар ва тиббиёт соҳалари ишчиларига истиснолар кўзда тутилган. Чегара назоратидан ўтмайдиган транзит йўловчилар ҳам мажбурий изоляциядан озод қилинганлар.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025