Жаҳон | 21:06 / 09.06.2020
9650
1 дақиқада ўқилади

Бурундининг кўп йиллик президенти вафот этди 

Африкада жойлашган Бурунди давлатининг президенти Пьер Нкурунзиза 56 ёшида вафот этди. Нкурунзизанинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлган.

Фото: burundi.mid.ru

“Бурунди ҳукумати мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза 8 июнда Карузи провинциясидаги шифохонада юрак хуружидан кутилмаганда вафот этганини чуқур афсус билан маълум қилади”, дейилган ҳукумат хабарида.

Бурундида 20 май куни президент сайловлари бўлиб ўтганди. Нкурунзиза унга яна 7 йиллик 2 муддатга сайланишга рухсат берувчи янги конституция ратификациясига қарамай, сайловларда иштирок этишдан воз кечган.

Нкурунзиза мамлакатни 2005 йилдан бери бошқариб келган. 

Бунгача мамлакатда президент ваколатлари муддати 5 йилни ташкил қилган ва президент 3 та муддатга сайлана олган. Агар Нкурунзиза сайловларда иштирок этишга рози бўлганда, президент лавозимида 2034 йилгача қолиши мумкин эди.

2020 йилдаги сайловларда Бурундининг ҳукмрон партияси номзоди генерал Эварист Ндайишимийе ғалаба қозонган.

Мавзуга оид