Жаҳон | 23:29 / 09.06.2020
4704
1 дақиқада ўқилади

Испаниянинг собиқ қироли коррупцияда айбланмоқда

Испания олий суди собиқ қирол Хуан Карлос I гумонланувчи бўлган коррупция ишини тергов қилмоқда. Собиқ қирол Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларини боғловчи юқори тезликдаги темир йўл қурилишидаги коррупцияда айбланмоқда.  

Фото: Blazquez Dominguez/Getty Images

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, испан прокурорлари жавоб бериши керак бўлган асосий савол “собиқ қирол 2014 йилгача дахлсизликка эга бўлгани ортида жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ёки мумкинмаслигидан” иборат.

“Бу тергов собиқ қирол дахлсизлик иммунитети билан ҳимояланмаган 2014 йил июндан кейинги унинг ҳаракатлари жиноий аҳамиятини ўрнатиш ёки уларни инобатга олмасликка мужассамланади”, дейилган хабарда.

Тахмин қилинишича, қирол Саудия Арабистонидан темир йўл қурилиши лойиҳаси доирасида пора кўринишида 100 млн доллар олган бўлиши мумкин. 

Ушбу маблағлар собиқ қиролга у ҳали иммунитетга эга бўлган вақт - 2008 йилда берилган бўлса-да, олий суд прокурорлари ушбу пуллардан бир қисми қирол 2014 йил тахтдан воз кечгандан кейин ювилган бўлиши мумкинлигини текширишмоқда.

Хуан Карлос тахтдан воз кечиш вақтида тузилган битимга кўра, у Испания олий суди қарори билангина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид