Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
750 млн сўмлик товарларни ҳужжатлардан тушириб қолдириш режаси чиппакка чиқарилди
Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш ва давлатимиз бюджетига тўловларни ундириш борасида тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
Айрим шахслар томонидан тўловларни тўлашдан қочиш мақсадида хориждан олиб келинаётган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан “яширинча” олиб киришга уриниш ҳолатлари учраб турибди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан кириб келган “Merсedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур юк автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 750 миллион сўмлик жами 125 турдаги 55 406 дона енгил автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда 410 кг. универсал гайка-больтлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025