Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинлари янги санаси маълум қилинди
УЕФА 2019/20 йилги Чемпионлар лигаси мавсумини якунлаш бўйича режа ишлаб чиқди. Тақвимнинг янги саналари 17 июнь куни ташкилотнинг ижрои қўмитаси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда, дея ёзади AS.
Манбанинг қайд этишича, ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари 8-9 август кунлари ўтказилиши мумкин. 12 август кунидан эса Лиссабонда 8 иштирокчи жамоадан иборат битта плей-офф баҳси форматидаги мини-турнир ўтказилиши режалаштирилган. Ўйинлар «Жозе Алваладе» ва «Эштадиу да Луш» стадионларида мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг чорак финал босқичига «Пари Сен-Жермен», «Атлетико», «Аталанта» ва «РБ Лейпциг» клублари чиқиб бўлишди.
1/8 финал босқичнинг қолган тўрт ўйинда эса жавоб баҳслари ўтказилиши керак: «Реал» – «Манчестер Сити» (биринчи ўйин — 1:2), «Челси» – «Бавария» (0:3), «Лион» – «Ювентус» (1:0), «Наполи» – «Барселона» (1:1).
Мавзуга оид
20:31 / 16.04.2025
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки
12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари
16:33 / 21.02.2025
ЕЧЛ қуръаси: «Ливерпул»га «ПСЖ» рақиб ва Мадрид дербиси
16:14 / 19.09.2024