Жаҳон | 20:36 / 10.06.2020
6425
1 дақиқада ўқилади

Михаэл Шумахерда асос ҳужайралар қўлланган ҳолда тажрибавий операция ўтказилади - ОАВ 

Афсонавий немис автопойгачиси, “Формула-1” автопойгаларининг 7 карра чемпиони Михаэл Шумахерда асос ҳужайралар қўлланган ҳолда тажрибавий операция ўтказилади.

2019 йилда Шумахерни даволаган кардиолог-профессор Филипп Менашенинг таъкидлашича, жарроҳлик операциясидан мақсад пойгачининг асаб тизимини тиклаш ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, асос ҳужайралар билан даволаш катта салоҳиятга эга, бироқ у тўлиқ ўрганилмаган ҳисобланади. Бундай операциянинг натижаси қандай бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Михаэль Шумахер 2013 йилда Француз Альпларида чанғи учиш вақтида бошидан жароҳат олган. Спортчи ярим йил давомида сунъий комада бўлган ва ҳанузгача даволанади.

Таъкидлаш жоиз, пойгачи билан юз берган фожиадан кейин ОАВда унинг бирорта янги сурати пайдо бўлмаган. 2019 йил кузида Шумахер Париждаги шифохонага яширинча келтирилгани маълум қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид