Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россия билан муносабатлар яхшиланиши учун шартини айтди
Владимир Зеленский Қрим яна Украинанинг бир бўлагига айланишига ишонч билдирди.
Москва ва Киев ўртасидаги аввалги муносабатларни тиклаш вақти ноаниқ, аммо Қрим Украинага қайтарилмас экан, икки халқ орасида алоқалар ўрнатилиши имконсиз. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"Қрим қайтарилмагунича украин ва рус халқлари, келгуси авлод учун бирлашиш, дўстона муносабат ўрнатиш имконияти бўлмайди", - деди у "Украинская правда" нашрига берган интервьюсида.
Зеленскийнинг фикрича, "бир неча йилдан сўнг Россия халқи Қрим билан бўлган ҳолат учун уялади". У шунингдек, Қрим яна Украинанинг бир бўлагига айланишига ишонч билдирди.
"Илгариги муносабатларни қайтариш учун неча йил керак бўлишини билмайман. Менда бу саволга жавоб йўқ", - деди у.
Қрим ва Севастополь 2014 йил мартда референдум натижасига кўра Россия таркибига кирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025